ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тожикистоннинг "Ҳарб майдон" полигонида Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокидаги қўшма машғулотлар якунланди.
Машғулотларнинг асосий қисмида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бевосита иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу уч томонлама қўшма ўқувлар биринчи маротаба ўтказилди.