Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида пневмониядан вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон санъат арбоби, “Дўстлик” ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
“Дарё” нашрининг ёзишича, артист пневмониядан вафот этган.
“Дадам раҳматли 10 кундан буён пневмония ташхиси билан шифохонада даволанаётгандилар. Бугун ёруғ оламни тарк этдилар”, — деган унинг қизи Феруза Рафиқова.
Заслуженный артист Узбекистана Мухаммад Рафиков
Муҳаммад Рафиқов 1940 йил 26 октябрда Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1966-67 йиллар Ҳамза театрида, 1967-83 йиллар Бухоро театрида актёр (1981-83 йиллар директор), 1983 йилдан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг бош режиссёри бўлган.
У "Бобур" телефильмида Шайбонийхон, "Амир Музаффархон"да Музаффархон, "Ҳаким ва ажал" видеофильмида Ибн Сино, "Имом ал-Бухорий" сериалида ал-Бухорий, "Соҳибқирон" сериалида Амир Темур, "Шайтанат" сериалида Абдураҳмон табиб, "Қўқон шамоли" фильмида Шайх ул-ислом каби ролларни ўз маромига етказиб ўйнаган