ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тожикистон чегараси яқинида жойлашган Қундуз шаҳрида юзлаб афғон ҳарбий хизматчилари “Толибон”* жангариларига таслим бўлди. Бу ҳақда РИА Новости AFP агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Бугун эрталаб аэропортда бўлган юзлаб ҳарбий хизматчилар, полициячилар ва қаршилик кўрсатиш кучлари аъзолари ўзларининг ҳамма қурол-яроғлари билан толибларга* таслим бўлишди”, - деган Қундуз вилояти кенгаши аъзоси Амруддин Вали.
Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият Америка қўшинлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши ортидан кескинлашди. Ҳукумат кучлари жангарилар ҳужумларини қайтаришга уринишмоқда. Маълумотларга кўра, 400 га яқин уезддан 200 дан зиёди “Толибон”* вакиллари назорати остига ўтган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти