ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Жазоирдаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари 65 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“65 киши ўрмон ёнғинлари қурбони бўлди, улардан 28 нафари ҳарбий хизматчилар, 37 нафари оддий аҳоли. Қурбонларнинг аксарияти Тизи-Узу вилоятидан”, - дея хабар қилган мамлакат давлат телеканали.
10 август куни Жазоир бош вазири Айман бин Абдураҳмон 42 киши мамлакатнинг тоғли ҳудудидаги ёнғинлар қурбони бўлганини маълум қилган эди. Ўша куни мамлакат Мудофаа вазирлиги Тизи-Узу вилоятида олов қуршаб олган қишлоқлардаги ёнғинни ўчириш ва одамларни қутқариш вақтида 18 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди.