Жанжалда қатнашган мигрантларнинг Россияга киришини умрбод тақиқлаш таклиф қилинди

Бу таклифни Россия Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россия ҳудудида оммавий муштлашувларда иштирок этган мигрантларнинг мамлакатга киришини умрбод тақиқлаш керак. Бу ҳақда Россия Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой “Вести FM” радиоси эфирида маълум қилди.

“Жанжалашишдими – эртаси куни самолётга ўтқазиб, уйига жўнатиш керак. Боз устига бундай кишиларни Россияга киришини умрбод тақиқланган ҳолда чиқариб юбориш керак”, - дейди Толстой.

У шу тариқа Россия давлат ичида хорижликлар анклави шаклланишининг олдини олган бўлишини таъкидлади.
Россияда оммавий муштлашув юз берди: ўзбекистонлик мигрантлар иштироки ўрганилмоқда
Толстой Россия шу билан бирга умумий совет тарихига эга мамлакатлар билан қардошлик муносабатларини ривожлантириш тарафдори эканини қўшимча қилди. Мигрантлар Россияда ўрнатилган қонун-қоидаларга риоя қилишлари зарур.
Аввалроқ оммавий муштлашувларда иштирок этган юздан зиёд хорижликлар Россиядан чиқариб юборилиши маълум бўлган эди. Улар мамлакатга фақат 40 йилдан сўнг қайта олишади.
Москвада мигрантлар устидан текширув бошланмоқда - сабаблар