“Имкони бўлмаган нарса”: Месси ПСЖга ўтди ва парижликлар шарафини ҳимоя қилади

Бир неча йил фақат "Барселона" таркибида тўп сурган жаҳон футболининг асосий юлдузи саналган Лионель Месси Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клубига ўтди.
Sputnik
1 / 15

5 август куни "Барселона" Месси билан шартномани янгилай олмади.

2 / 15

8 август куни футболчи клуб билан расман хайрлашди ва кўз ёшларини тутиб туролмади.

3 / 15

Испаниянинг етакчи газеталари унинг кетишини ёритиб боришди.

4 / 15

"Барселона" мухлислари ҳозиргача бу ҳақиқат эканига ишонгилари келмаяпти.

5 / 15

Улар бир неча "Барселона" клуби олдида тунни бедор ўтказишди ва Месси олиб қолиш йўлларини излашни талаб қилишди.

6 / 15

"ПСЖ" фурсатли қўлдай бой бермай Месси билан шартнома имзолаш учун барча имкониятини ишга солди.

7 / 15

Барселонадги "Камп Ноу" стадионида Месси сурати олиб ташланди.

8 / 15

Парижлик мухлисларнинг қувончи чексиз бўлди.

9 / 15

Улар Мессининг Испаниядан Парижга учиб келиши бир неча кун аэропортда кутишди.

10 / 15

"ПСЖ" Лионель Месси трансферини 10 август куни эълон қилди

11 / 15

Томонлар бир йилга узайтириш банди билан икки йиллик шартнома имзолаган..

12 / 15

Футболчи Парижга оиласи билан кўчиб келди

13 / 15

Парижга келибоқ, Месси мухлисларга кўриниш берди.

14 / 15

Месси янги жамоасида йилига 35 миллион евро маош олади.

15 / 15

Месси парижликлар сафида 30-рақам остида ҳаракат қилади. У "Барселона"даги фаолиятининг бошида ҳам айнан шу рақамда ҳаракат қилган.

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси эркин агент сифатида "ПСЖ"га ўтди. 34 ёшли футболчи билан клуб билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Битимда уни яна бир йилга узайтириш мумкинлиги кўрсатилган банд ҳам бор.
Месси Париж клубида 30-рақамда ўйнайди. У "Барселона"даги фаолиятининг бошида ҳам айнан шу рақамда ҳаракат қилган.
Лионель Месси Испаниянинг "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келарди. 2003 йилдан эса асосий жамоада ўйнашни бошлади. У каталон клуби билан Испания чемпионати (10), Испания Кубоги ва Суперкубоги (7 тадан), Чемпионлар Лигаси (4), Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати (3 мартадан) бош совринларини қўлга киритган.
Месси фаолияти давомида "Барселона"дан бошқа жамоада ўйнамаган. У "кўк-анорранглилар" сафида умумий ҳисобда 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол ва 305 та голли узатмани амалга оширган. Унинг жамоа билан қўлга киритган совринлари сони эса 35 тани ташкил қилади.
5 август куни "Барселона" Месси билан шартномани янгилай олмагани ва у энди клубдан кетишини эълон қилди. 8 август куни футболчи клуб билан расман хайрлашди. Ла Лиганинг қатъий қоидалари ва "Барселона"нинг 1 миллиард евродан ошадиган қарзи туфайли Месси билан шартнома тузишнинг имконини бермади. Шу туфайли маош икки баробар қисқарган тақдирда ҳам "Барса"да Месси билан шартномани янгилаш имкони бўлмади.
Шу тариқа, дунё футбол оламини ҳайратга солиб, Месси ""ПСЖ"га ўтди ва энди уни парижликлар таркибида ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Бир неча йил аввал бундай бўлиши ҳеч кимнинг, айниқча "Барса" мухлисларининг ҳаёлига ҳам келмаганди.