ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Тошкентда 12-13 август кунлари Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг матбуот хизмати.
“Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзусида бўлиб ўтадиган анжуман гибрид шаклда, яъни офлайн ва онлайн тарзда ўтказилади. Унда иштирок этиш учун 30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 500 дан зиёд вакил истак билдирди, - дейилган хабарда.
Нуфузли форумнинг очилишида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича элчиси Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТ Бош котиби Хельга Мария Шмидт ва бошқа халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари сўзга чиқиши кутилмоқда.