ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга МДҲ мамлакатларидан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг Россияга импортини кўпайтириш бўйича топшириқ берди. Тегишли топшириқ Кремль сайтида чоп қилинган.
Бу Россияда маҳсулотлар нархини барқарорлаштириш доирасида кўрилаётган чорадир.
Бундан ташқари, Путин Монополияга қарши курашиш федерал хизматига савдо нуқталари орқали сотилаётган озиқ-овқат товарларини нархлари шаклланишини мониторинг қилиш вазифасини топширган.