Олтин-валюта захиралари ҳажми ошди - Марказий банк

Ўтган ой давомида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари миқдори 0,3 млн. Троя унцияси миқдорида ошди, пул ҳисобида $1,3 млрд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Йил бошидан буён Ўзбекистон олтин-валюта захиралари миқдори ошиб, биринчи августда уларнинг ҳажми 35,1 млрд. долларни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки.

Хабарда айтилишига кўра, активларнинг аксарияти 61,3 % - бу отин захираларидир. Хорижий валюта миқдори эса умумий ҳисобдан 37,5%ни ташкил қилади. Шунингдек 1% — махсус қарз ҳуқуқлари ташкил қилади.

Ўтган ой давомида Ўзбекистон захираларида олтин миқдори 0,3 млн. Троя унцияси миқдорида ошиб $1,3 млрд.ни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойдаги кўрсатгичлар бундан бошқача эди. Унда Ўзбекистон олтин-валюта захиралари миқдори 2,2 %га камайиши кузатилган, ҳамда захиралар умумий ҳажми 34,1 млрд. долларни ташкил қилган эди.