ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Япониядан учиб келган самолёт Тошкент аэропортига соат 21:00га яқин қўнди.
Встреча олимпийской сборной Узбекистана в Ташкенте после Игр в Токио
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Спортчиларни кутиб олиш учун Тошкент аэропортига нафақат уларнинг яқин қариндошлари, журналистлар балким бош вазир Абдулла Арипов ва Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳам келган эди.
“Ўз ғалабамни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30-йиллигига бағишлайман”, - деди Токио-2020 Ўйинларнинг бош қаҳрамонларидан бири, оғир вазнли бокс чемпиони Баҳодир Жалолов.
“Мен бу ҳақида гапирмоқчи эмасдим, лекин ҳеч қачон Олимпиадада бундай ноҳақ судьяларни кўрмаган эдим. Бизнинг боксчиларимиз Турсунов Рахимова ҳамда Мирзахалилов жангларда ғалаба қознган бўлишса ҳам судьялар уларнинг ғалабасини тортиб олишди. Лекин спортчиларимизнинг тарбияси ва ирода кучи туфайли биз ушбу Ўйинларда барибир медалларга сазовор бўлдик”, - деди Абдулла Арипов.
Встреча олимпийской сборной Узбекистана в Ташкенте после Игр в Токио
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Аэропортда тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг спортчилар Тошкент шаҳри бўйлаб тантанали кортежда ўтишди.
Шунингдек, Олимпия жамоасини яқин кунларда президент Шавкат Мирзиёев кутиб олиши режалаштирилган.