Чорвоқ сув омбори ҳудуди атрофидаги ўсимликлар ҳимояга олинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Чорвоқ сув омбори ҳудуди атрофидаги ўсимликлар ҳимояга олинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ:
- Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш ҳамда чорва молларини боқишни таъқиқлаш;
"Чорвоқ Оромгоҳи" ва "Бельдирсой" сотувга қўйилади 
- ўрмон билан қопланган ҳамда ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларда барча турдаги қурилиш матерялларидан бино ва иншоатлар қуришни тақиқлаш;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Бўстонлиқ тумани ҳокилиги, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида инвестиция лойихалари амалга оширилишида коттежлар қуриш амалиётини чеклаб, ҳудуднинг туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда, жаҳон стандардларига мос, замонавий ва кўп қаватли меҳмонхоналар қуриш амалиёнини йўлга қўйиш, бунда ҳудудни кўкаламзорлаштириш инвестиция мажбуриятлари белгилаш;
- 2021-2025 йилларда Чорвоқ сув омблори ҳамда унинг атрофидаги экотизмни ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш, ерлар диградациясининг олдини олиш ҳамда чўлланишга қарши курашишга қаратилган фундаминтал ва амалий тадқиқоталар ҳамда инновацион лойихаларни амалга ошириш дастурини тасдиқлаш;
“Чорвоқ”да чўмилиш тақиқланиши мумкин
- Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Угом-Чотқол Миллий табиат боғи Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг Пском ва Угом дарёлари юқори қисмлари акваториясини Миллий боғнинг қўриқланма зонаси этиб белгилаш каби аниқ йўналишлар белгиланди.
бундан ташқари Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида ўсимлик қоплами қисқаришини олдини олишга қаратилаган комплес чора тадбирлар дастури тасдиқланиб унга мувофиқ масъул ташкилотларга вазифалар белгилаб берилди.