“Толибон”* вакили: вазият ҳукуматнинг назорати остидан тўлиқ чиқди

“Толибон”* ҳукумат Афғонистондаги вазият устидаги назоратни йўқотганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Афғонистондаги вазият ҳукуматнинг назорати остидан тўлиқ чиқди, Мазори Шариф тез орада толиблар қўлига ўтади. Бу ҳақда РИА Новостига “Толибон”* ҳаракати расмий вакили Забиулла Мужаҳид маълум қилди.
“Вазият уларнинг (ҳукуматнинг – таҳр.) назорати остидан тўлиқ чиқди, кучларимиз ўртача тезликда олдинга силжимоқда, Мазори Шариф ҳам тез орада таслим бўлади. Шунингдек, биз хотиржамлик билан қолган бошқа шаҳарларга олға силжишга ҳаракат қиляпмиз”, - деди Мужаҳид.
Аввалроқ "Толибон"* АҚШни афғон можаросига аралашмасликка чақиргани хабар қилинган эди.
Афғон мудофаа вазирлиги: ҳарбийлар бир суткада "Толибон"нинг 406 жангарисини йўқ қилди
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти