Польшага Калининград керак: можаро бошланиб бўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Айни дамда собиқ Варшава блоки мамлакатларидан бирида дунё жамоатчилиги учун сезилмаган ҳолда эҳтимолан Европанинг энергетика, муҳимроғи, геосиёсий харитасини тўлиқ ўзгартириши мумкин бўлган воқеалар ривожланмоқда.
Гап Польша ҳақида боряпти. Европа ОАВларининг ёзишича, мамлакатнинг энергетикасини янгидан қуроллантириш пойгасига икки маҳаллий олигарх ва уларга тегишли компаниялар қўшилган. Улардан бири Михал Соловов ва унинг Synthos компанияси. Компания кимё саноати соҳаси билан қизиқади. Польша медиамагнати, ZE PAK эгаси Зигмунт Солорж-Жак унга рақиблик қилмоқда.
Кремль Россияни “нормал бўлмаган мамлакат” деб атаган Польша президентига жавоб қайтарди
Бир ой аввал Соловов принципаил битим тузганини эълон қилди. Унинг доирасида Америка концерни GE Hitachi Nuclear Energy 2033-2043 йилларда Польша ҳудудида ҳар бирининг қуввати бир гигаваттдан 1,6 гача бўлган тўртта кичик атом реакторини қуриш мажбуриятини олган. Унинг рақиби мантиқлироқ ва амалга оширилиши мумкин бўлган ташаббус билан чиқмоқда, бироқ унинг йўлида сурункали полякча русофобия турибди. Солорж-Жак Калининград вилояти жойлашган Болтиқ АЭС (Балтийская АЭС) қурилишига сармоя киритишни таклиф қилмоқда, шу тариқа нафақат Польшанинг барча муаммоларини ҳал қилиш, балки электр энергегиясини етказиб бериш бозорида асосий минтақивий ўйинчи бўлиш.
Ҳозирги вазият тарих ва янги замонавий экологик кун тартибига бориб тақалади. Гап шундаки, Польша собиқ Варшава шартномасининг СССРдан ҳеч бўлмаганда биттагина эски АЭС мерос бўлиб қолмаган мамлакатлар сирасига киради. Польша энергетикаси умуман ва тўлиқлигича кўмирдан иборат.
2019 йилги маълумотларга кўра, кўмир электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қарийб етмиш тўрт фоизи асоси бўлган – ғарбда экологиянинг энг ашаддий душмани ва қутб музларининг қотили деб эълон қилинган ўша кўмир.
Бу ишлар, албатта, Евроиттифоқини унчалик қониқтирмайди, лекин поляклар йилдан йилга ўз энергетикасини яшиллаштириш талабларига жавоб қайтариб, энг кичик бўлмаган мамлакат учун генерацияларнинг учдан икки қисмини шамол ва қуёш панелллари билан алмаштиришнинг иложи йўқлигини адолатли айтиб келади. Брюссель ва Варшава ўртасидаги бу сиёсий ур-сол биринчи марта чўзилаётган йўқ, лекин Польша бюджети ҳар йили Европа ғазнасидан 15-20 миллиард евро миқдорида дотация олади, Польша ҳукумати ўз донор талабларини қондириш усулларини қидиришга мажбур.
Польша "Шимолий оқим-2" туфайли Газпромни 7,6 миллиард долларга жаримага тортди
Ҳеч кимга сир эмаски, Польша Россиянинг Европадаги ҳар қандай энергетика лойиҳаларининг олдинги ва ашаддий душмани саналади. Варшава ҳамиша айтиб келадики, тез орада у Россия газини харид қилишдан воз кечади, иттифоқда Болтиқбўйи мамлакатлари билан “Шимолий оқим-2”га қарши керакли барча ишларни қилади, яъни Германия ва Австриянинг Европанинг асосий газ хабига бўлган уринишларига зарба бермоқда.
Мантиқ, иқтисод, география ва физика поляклар ўзларининг Россияни ёқтирмасликларини бир четга суриб, у билан ҳамкорлик қилишлари кераклигини айтиб турибди.
Польша энергия танқис бўлган мамлакатдир. Бу у ўз ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун керакли бўлганга қараганда камроқ электр энергиясини мустақил ишлаб чиқаришини англатади. Рақамлар жуда ўжар, улар ҳар йили 165,5 тераватт-соат ишлатилганда яна ўттизини Варшава чет элдан харид қилишини айтиб турибди. Қўпол қилиб айтганда, Польша энергия тизимидаги ҳар ўнинчи киловатт импорт қилинган. Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар Польша харитасини олиб, унга электр станцияларини қўйса, маълум бўладики, мамлакатнинг шимоли-шарқида генерация объектлар умуман йўқ. Яқин ИЭСлари Варшавадан жануброқ ва Гданскидан ғарброққа жойлашган.
Америкаликлар таклифи ва Калининграддаги атом станцияси таққосланса, қайси бири фойдалироқ ва кучлироқ эканини аён бўлади. Жисмоний инфратузилмаси, расмий ҳисоб-китобларга кўра 12-15 фоизга тайёр бўлган Болтиқ АЭСни қуриб битказиш етти миллиард еврога тушади, америкаликлар лойиҳаси эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 23 миллиардни ташкил этади. Яна бир жуда муҳим омиллардан бири – вақт. Агар Калининграддаги объектни 2028 ёки 2029 йилда ишга тушириш имкони бўлса, Synthos эса америкаликлар билан ишни 2030 йилдан кейин бошламоқчи.
Таъкидлаш жоизки, айнан Польша (ва Литванинг) хатти-ҳаракатлари Немандаги АЭС қурилишини тўхтатиб қўйганди. Қрим Россияга қўшилгандан кейин Варшава ва Вильнюс станциядан электр энергиясини харид қилиш битимини бекор қилди. Қатор электр ўтказиш станциялари қурилиши бекор қилинди, жумладан, NordBalt (Литва орқали Швецияга), LitPol Link (Литва орқали Польшага), Estlink (Литва орқали Эстония ва Финляндияга) ва Польшага тўғридан тўғри энергия кўприк.
Кўриниб турибдики, польшалик энергетиклар ўшанда Россия билан ҳамкорлининг муқобили йўқлигини тушинишган ва Калининграддан электр энергиясини харид қилиш уятли иш деб ҳисоблашмаган – бироқ катта сиёсат аралашди. Польша Болтиқбўйи Россия эсклавини бўғишга ва қурилаётган АЭСнинг қудрати синдиришга пул тикишди. Аммо чучвара хом саналгани вақт ўтиб ойдинлашди.
Россия Болтиқ АЭС қурилишини тўхтатиб қўйди. Бекор қилгани йўқ, балки айнан вақтинча тўхтатиб қўйди. Объектда конвервация бўйича ишлаб олиб борилди, у ҳозиргача анабиоз ҳолатида турибди. Унинг 2,8 гигаватт қудрати кимга кераклиги бўлиш фурсатини кутиб ётибди. Иккита атом реакторини йўқотиб, Россия бунга жавобан ўзининг афсона бўлган “ассиметрик дзюдо”сини қўллади – Калининград вилоятида ўтган йилларда Талаховская, Прегольская, Маяковская иссиқлик электр станциялари ва Правдинская ГЭСи қад ростлади. Бугунги кунда минтақа тўлиқ энергия билан таъминланган, ва бу факт эҳтимолий инвесторлар учун деярли чекловсиз имкониятлар очади.
Ички бозода Болтиқ АЭС маҳсулоти керак бўлмагани сабабли уни бутунлигига электр энергияси экспортига йўналтириш мумкин. Польшада ақлларини йиғиштириб олишади деб фараз қилсак, бизнинг ғарбий қўшниларимиз қўлларига энг кучли восита ва даромад манбаини олишади.
Шавкат Абдукамилов: Ўзбекистон бўлажак АЭС ишончлилигига шубҳа қилмайди
Польшанинг шимоли-шарқий минтақалари жуда қулаш ва арзон электр энергияни қўлга киритади. Беларусь АЭС бунга яққол далил. Польша-Болтиқбўйи тандеми унинг қурилишига қанчалик қаршилик кўрсатмасин, жараён жадал кетмоқда.
Юзаки таҳлил ва Россия-Польша муносабатлари тарихи шундай фикрга олиб келиши мумкинки, Варшава яна аён нарсани рад қилади ва ўзининг чиқимли русофоб йўлини давом эттиради. Бироқ бу ерда, катта сиёсатда бўлгани каби, шахсий манфаат, катта пуллар ва катта имкониятлар аралашган, ҳаммаси силлиқ эмас.
Солорж-Жак Болтиқ АЭСини ёлғиз ўзи қуриб битказмоқчи эмас, MVM Венрия давлат компанияси билан биргаликда. Бу компания тақдир тақазоси билан нафақат мамлакатдаги ягона АЭС “ПАКШ”нинг модернизация учун жавоб беради, лекин унга устувор ҳуқуқни “Росатомга”га берди. Қолаверса, Венгрия бош вазири Виктор Орбан бир неча марта ўзининг польшалик ҳамкасби Матеуш Моравицки билан учрашди. Сир эмаски, асосий масалалардан бири Калиннинграддаги АЭСни биргаликда қуриб битказиш имконияти бўлган.
Ҳисоб-китоб жуда оддий: Россия, Польша ва Венгрия ўртасида уч томонлама битим тузилса лойиҳанинг бир иштирокчиси яқин келажакда станцияни олиш учун икки миллиард евро сармоя киритиши кифоя бўлади. Станция эса фақат Польша ва Венгрия манфаатларига ишлайди, шу билан бирга Россия ғазнасини тўлдиради.
Энг қизиғи шундаки, Польша ҳозиргача бу таклифдан воз кечганича йўқ.
Манба: РИА Новости.