ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко “жуда тез орада” давлат раҳбари лавозимидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда республика етакчиси Мустақиллик саройида бўлиб ўтаётган “Президент билан катта суҳбат” давомида айтди.
“Лукашенко қачон кетади деб фол очиш керак эмас, жуда тез орада”, - деди у.
Шунингдек, Лукашенко ҳозир у мамлакат президенти бўлиб етишиши мумкин бўлган 15-20 кишини кўраётганини қўшимча қилди, чунки улар унга Беларусга содиқлиги билан ўхшашади.