Ўзбекистонликлар Токиодан қайтаётган олимпиадачиларни қарши олишлари мумкин

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Токио-2020 натижаларига кўра 3 та олтин, 2 та бронза медални қўлга киритдик.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. 9 август куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси ватанга қайтиб келади.
"Делегациямиз етиб келгач, Олимпиячиларимиз 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон “Бобур”, “Нукус”, “Ойбек”, “Ш.Рашидов”, “И.Каримов” кўчалари ва А.Темур хиёбони бўйлаб икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади", - дейилади Миллий Олимпия қўмитаси расмий хабарида.
Баҳодир Жалолов Ўзбекистонга яна бир олтин медални олиб берди
Қўмита барча ўзбекистонликларни, ўзбек спорти ихлосмандларини Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларини қарши олишга, уларнинг унутилмас лаҳзаларида бирга бўлишга чорлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Токио-2020 натижаларига кўра 3 та олтин, 2 та бронза медални қўлга киритди.
️Ўзбекистон медаллар бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин; ️Туркий мамлакатлар орасида 1-ўрин; МДҲда 2-ўрин; ️Ислом мамлакатлари орасида 2-ўрин; ️Осиё мамлакатлари ичида 5-ўринни, бутун дунё бўйича эса 32-ўринни эгаллади.