ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Боксчи Баҳодир Жалолов - Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпионига айланди.
Боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал баҳсида ақшлик рақиби Ричард Торрес устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални тақдим этди.
Бокс бўйича ўта оғир вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 5:0 ҳисобида енгиб олтин медални қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон делегациясининг олимпиададаги учинчи олтин медалига айланди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Баҳодир уч карра Осиё ва бир карра Жаҳон чемпионидир. У 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпиадада чорак финалга қадар етиб борганди.