ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Таъкидланишича, жами вакцина захираси 13 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Шулардан:
370 минг дозаси — "Спутник V",
710 минг дозаси — AstraZeneca,
9,5 миллион дозаси — ZF-UZ-VAC2001,
3 миллион 60 дозаси — Moderna вакцинасидир.
Куни кеча ССВ “Sputnik V”нинг 90 минг дозалик 2-компоненти яқин кунларда Ўзбекистонга келтирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.