ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Курашчи Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда МОҚ.
Бекзод Абдурахмонов во время поединка за бронзовую медаль по вольной борьбе в весовой категории до 74 кг
© AFP / JACK GUEZ
Маҳоратли эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) қозоғистонлик рақиби - Данияр Кайсановни мағлубиятга учратди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, 2 карра ЖЧ совриндори, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугун у чиройли ғалабаси билан миллионлаб мухлисларимизга катта қувонч улашди ва ўз совринлари орасида Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўймоқда.
Бекзод Абдурахмонов во время поединка за бронзовую медаль по вольной борьбе в весовой категории до 74 кг
© AFP / JACK GUEZ