Афғон мудофаа вазирлиги: ҳарбийлар бир суткада "Толибон"нинг 406 жангарисини йўқ қилди

Афғонистон Қуролли кучлари операцияларни 17та провинцияларда, жумладан, Қандаҳор, Ҳирот ва Гильмендеда ўтказишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Афғон ҳарбийлари ўтган суткада "Толибон" ҳаракатининг 406 жангарисини йўқ қилишди, дейилади Афғонистон Мудофаа вазирлиги хабарида.
"Афғонистон армиясининг ҳарбий операциялари натижасида ўтган бир кун ичида "Толибон"нинг тўрт юз олтита террорчиси йўқ қилинди, яна 209 нафари яраланди", - деб хабар қилинади Афғонистон Мудофаа вазирлигининг Twitter ижтимоий тармоғидаги хабарида.
Маршал Дўстум Афғонистонга қайтди
Афғонистон Қуролли кучлари операцияларни 17та провинцияларда, жумладан, Қандаҳор, Ҳирот ва Гильмендеда ўтказишган.
1 майдан сўнг АҚШ ва НАТО Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини чиқара бошлагач, Афғонистондаги вазият ўткир тус олди. Бу жараён 2020 йилда толиблар ва АҚШ вакиллари ўртасида имзоланган тинчлик битими доирасида рўй бермоқда.
Сўнгги ойларда толиблар қишлоқ ва чегарадош ҳудудларда катта ҳудудларни эгаллаб олишди ва йирик шаҳарларга ҳужумга ўтдилар.
* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.