ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида янги “Манзара” мавзеси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юнусобод тумани ҳокимининг “Юнусобод тумани “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
Лойиҳага мувофиқ, қарор қабул қилингач, “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини худудида янги ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номи акс этган номлагичлар ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.