ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тожикистонда вертолёт қутқарувчилар билан ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Дастлабки маълумтларга кўра, тожик чегара хизматининг МИ-8 вертолёти қулаган. Бир киши ҳалок бўлгани ва тўрт киши жароҳати олгани айтилмоқда. Манба берган хабарга қараганда, учувчи ҳалок бўлган.
Вертолёт 4 август куни Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Ванж туманидани Пойи Мазор ҳудудида Абдуқаҳҳор дарасида қўниш вақтида ҳалокатга йўлиққан.
Таъкидланишича, у 28 июль куни фалокат сигналиги берган етти нафар россиялик сайёҳларни эвакуация қилиш учун йўлга чиққан бўлган.
Ҳозирда қутқарувчилар яраланганларга ёрдам бериш ва уларни хавфсиз ерга олиб ўтиш учун воқеа жойига боришмоқда. Шу билан бирга йўқолган россиялик сайёҳларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.