Сабина Тошкенбоева коронавирус юқтириб олгани сабаб Токио Олимпиадасида қатнашмайди

Эндиликда Токио Олимпиадасининг кўпкураш баҳсларида Сабинанинг ўрнига Екатерина Фетисова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева коронавирусга чалингани сабаб Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмайди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Олимпия ўйинларида қатнашишим керак эди. Аммо афсуски, коронавирус мени ҳам четлаб ўтмади. Мусобақаларда иштирок эта олмайман. Ўрнимга Екатерина Фетисова баҳсларга киришади. Унга ва бутун терма жамоамизга омад тилайман. Биз бу йўлда жуда узоқ йўлни босиб ўтгандик, бироқ Олимпиадада иштирок этиш насиб этмади. Мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман”, - дейди спортчи ўз мурожаатида.
Шу тариқа эндиликда Токио Олимпиадасининг кўпкураш баҳсларида Сабинанинг ўрнига Екатерина Фетисова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Токио Олимпиадаси: финалга чиққан Жалолов ва курашчиларнинг “бронза” ютиш имконияти
Ўзбекистон Токио-2020 Олимпия ўринларида 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, давлатлар орасида 32-ўринда.