Маршал Дўстум Афғонистонга қайтди

Афғонистондаги ўзбек диаспораси етакчиси, СССРда ҳарбий таълим олган, малакали қўмондон маршал Дўстум уч ҳафталик танаффусдан сўнг ватанга қайтди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Таниқли қўмондон маршал Дўстум Афғонистонга қайтди. Бу ҳақда Khat-e Nakhost нашри хабар бермоқда.
Илгарироқ, июнь ойининг 20-саналарида ҳарбий қўмондон Афғонистонни армия вертолётида тарк этгани ҳақида маълум бўлган эди.
Афғонистоннинг бардошли генерали – Абдул-Рашид Дўстумнинг таржимаи ҳоли
ОАВ ва жамоатчилик орасида маршал Дўстумнинг Афғонистонни тарк этиши сабабларининг икки версияси тарқалган эди.
Версиялардан бирига кўра, маршал коронавируснинг оғир формасига чалинган ва унинг профессионал тиббий хизматга эҳтиёжи бўлган. Бошқа версияга кўра, у толиблар билан жангда жароҳатланган.
Расмий манбалар томонидан ҳарбий қўмондон Анталияда бўлиб ўтадиган Дипломатик форумда иштирок этиш ҳамда бошқа сиёсий музокараларда қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетгани ҳақида баёнот берилди.