Токио-2020: Баҳодир Жалолов финалга йўл олди

Британиялик Фрейзер Кларкка билан ўтган ўта шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган жангда Жалолов ўзининг кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилаётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олди.
У бугун муросасиз кечган ярим финал баҳсида британиялик боксчига қарши рингга кўтарилди. Фрейзер Кларкка билан ўтган ўта шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган жангда Жалолов ўзининг кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди.
3-раунд ўтиб бораётган бир вақтда рақибнинг жароҳати сабаб беллашув якунига етмади. Ўша вақтгача ҳисобланган очколар сони бўйича Жалолов яққол устунлик қилди ва Олимпиада финалга йўл олди.
Унинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби АҚШ вакили Ричард Торрес бўлади. Улар жанги 8 август, Олимпия ўйинларининг ёпилиш кунида бўлиб ўтади.