ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ижтимий тармоқларда “Х-вариант” дея тарқатилаётган тест топшириқлари бу йилги кириш имтиҳонларига тегишли эмас, деб хабар қилмоқда Давлат Тест маркази.
“Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда х вариант дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмаслигини ва Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади. Имтиҳонлар кунига икки сменада, соат 07:00 дан 19:00 дан бошланиши белгиланган. Эпидемиологие вазиятни ҳисобга олиб тестларни очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказиш белгиланган.