Фарғонада 11 ёшли бола амакиси томонидан зўрлаб келингани ҳақидаги хабар текширилмоқда

Аввалроқ Қувада 11 ёшли бола амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Фарғона вилояти Қува тумани ИИБ 2 август куни 11 ёшли ўғил боланинг амакаси томонидан жинсий тажовузга учрагани ҳақидаги хабар бўйича терговга қадар текширув бошлади. Аввалроқ бола ва унинг онаси бу ҳақда блогер Ақида Ханумга сўзлаб беришган эди.
Билдирилишича, вояга етмаган 11 ёшли бола 1973 йилда туғилган амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келинган.
Сурхондарёда учинчи синф боласи қишлоқдоши томонидан зўрланди
Ўғлининг зўрлангани ҳақида билган аёл турмуш ўртоғига: “Акангиз буни қилган экан, наҳотки эшитмадингиз?” — деб сўраган. У: “Ҳа, эшитдим, мен нима қила олардим? Акам бўлса. Уни сўйиб ташлай олмайман-ку”, — дея жавоб берган.
Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, хабарда кўрсатилган ҳолат ҳақида муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ораганларга мурожаат келиб тушмаган. Шу сабабли жорий йилнинг 2 август кунидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиши бошланган.
Текшириш устидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.