Чехияда иккита йўловчи поезд тўқнашиб кетди: қурбонлар бор

Чехия Транспорт вазирлиги бошлиғи ва Чехия темир йўллари раҳбарлари воқеа жойига жўнаб кетган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Чехияда Домажлице ва Ближеов бекатларида ўртасида иккита йўловчи поезд тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Novinky.cz нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида иккита машинист ва бир йўловчи ҳалок бўлган. 31 киши жароҳат олган, улардан беш нафари оғир аҳволда. Полиция уч кишининг ўлимини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, Eх 351 Zapadni expres тезюрар поезди Мюнхендан Прагага кетаётган бўлган, йўловчи поезди эса Пльзень — Домажлице йўналишида ҳаракатланган.
Место столкновения двух пассажирских поездов возле деревни Милавце между станциями Домажлице и Близейов, Чешская Республика
Чехия Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, поездлардан бирининг машинисти қизил чироқдан ўтиб кетган. Поезд ҳалокатининг сабаблари ўрганилмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва полиция ишламоқда. Шунингдек, тўртта махсус вертолёт жалб қилинган.