ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik, Елизавета Исакова. Сентябрь ойининг охиригача ревакцинацияга вақтинчалик мораторий жорий этиш зарур, дея баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
"Биз обрў-эътибордаги ҳар бир кишини, олимпия спортчиларини, инвесторларни, бизнес-етакчиларни, диний етакчиларни ва уларнинг оиласи ва ҳамжамиятидаги ҳар бир алоҳида кишини эмлаш бўйича қўшимча дозаларга камида сентябр ойининг охиригача мораторий эълон қилиш ҳақидаги даъватимизни қўллаб -қувватлашга чақирамиз", - деди у.
БССТ экспертлари бу мораторийни, эҳтимол, бутун дунёда етарли миқдордаги кишиларни эмлаш учун йил охирига қадар узайтиришга тўғри келиши мумкин, деган фикрни ҳам билдирмоқдалар.
Ташкилот бераётган баҳоларга кўра, дунёда COVID-19га қарши вакциналарга нисбатан глобал тенгсизлик юзага келган. Камбағал мамлакатларда бой мамлакатларга қараганда кам одам анча кам одам тўлалигича эмланган ёки ҳеч бўлмаганда битта дозани олган. Бой мамлакатларда эса вакцина ишлаб-чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, ҳукуматлар аллақачон такрорий вакцина ҳақида гапиришни бошлаганлар.
Илгарироқ, БССТ бош директори шунингдек, сентябр ойигача ҳар бир мамлакатда аҳолининг энг камида 10 фоизини эмлашга чақирган эди.