Тошкентда иссиқлиқ таъминотини бошқариш Франция компаниясига топширилиши мумкин

Президент таклиф этилаётган лойиҳани дастлаб Тошкентнинг бир мавзесида синовдан ўтказишни ва ҳар томонлама чуқур ўйлаб, қарор қабул қилиш кераклигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Франция компанияси Тошкентда иссиқлик таъминоти тизимини бошқариши мумкин. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимот маросимида хабар қилинди.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрида ишлаётган иссиқлик таъминоти тизимида муаммолар бир талай. Қозонхона ускуналарининг эскириши 90%гача, иссиқлик энергияси йўқотилиши 44 %ни ташқил қилмоқда. Хизмат сифати пастлиги аҳолининг норозилигига ҳамда қарзлар миқдори ошишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу муносабат билан, 2019 йилда президентнинг махсус қарори қабул қилинган ва унга мувофиқ лойҳа концепцияси тайёрланган эди. Ўтказилган тендер натижасида Франция компанияси ғолиб деб топилди.
Осиё тараққиёт банкининг хулосасига кўра, Франциянинг “Veolia” компаниясининг лойиҳаси энг самарадор деб топилди. Бу компания Польша, Чехия, Руминия, Литва, Германиядаги шаҳарларда иссиқлик тизимини бошқариш тажрибасига эга. Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан компания ўртасида хусусий шериклик шартномаси имзоланиши кутилмоқда.
Лойиҳага кўра, “Veolia” компанияси томонидан 315 миллион евро, лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 миллиард 80 миллион евро йўналтирилиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом теплоснабжения Ташкента
Ушбу маблағлар эвазига 181 та қозонхона модернизация, 841 километр тармоқ реконструкция қилиниб, 576 километр тармоқ янгидан қурилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев таклиф этилаётган лойиҳани Тошкент шаҳридаги мавзелардан бирида намуна сифатида жорий этиб, самарадорлигини тажрибадан ўтказиш, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, қарор қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.