ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида олтин медаль соҳиби бўлди.
Даст кўтариш машқида 193 кг кўтарган Жўраев, силтаб кўтариш дастурида 237 кг кўтарди. Иккала машқ натижасида унинг кўрсаткичи 430 кг бўлди. У силтаб кўтариш ва умумий кўрсаткич бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.
Шу тариқа у делегация ҳисобига олтин медаль қатори Олимпиада рекордини ҳам қўшиб қўйди.