ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионлар манзиллари эълон қилинди

ДТМ тест ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумот берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Тошкент шаҳри

1. “Пахтакор” футбол клуби (учта сектор);
2. “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдони (битта сектор);
3. Тошкент Ботаника боғи (тўртта сектор);
4. “Бунёдкор” футбол клуби стадиони (учта сектор).
Ҳудудларда тест синовларини ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонларнинг тўлиқ рўйхатини ДТМ сайтидан топиш мумкин.
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари 5 августдан бошланади.Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.