Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг ўқув-машғулотлари бошланди

Қўшма ўқув-машғулотлар икки давлат байроқлари кўтарилиши ҳамда ҳарбий қўмондонлар тантанали нутқидан бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг қўшма ўқув машғулотлари “Термиз” тоғли полигонида бошланди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги.
“Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз” тоғли полигонида Ўзбекистон ва Россия қўшма ўқув машқлари бошланди. Тадбик икки давлат ҳарбйларининг биргаликда саф тортишидан бошланди”, - дейилган хабарда.
Икки давлат байроқлари кўтарилиб мадҳиялари янграганидан сўнг тантанали митинг бўлиб ўтди. Унда Марказий Ҳарбий округ штаби бошлиғи ўринбосари генерал-майор Николай Терещенко ва Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари Қодир Турсунов ҳарбий хизматчиларга жанговар ўқув машқларни бажаришда муваффақиятли ҳамкорлик қилишни тилашди.
Шунингдек қўмондонлар биргаликда ўтказилаётган ўқув-машқлар Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдиришди. Шундан сўнг иштирокчилар тантанали қадамлар билан “Термиз” полигони плаццидан ўтишди.
Эслатиб ўтамиз Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг қўшма ўқув машқларида Россия ҳарбий кучларининг 1,5 мингга яқин аскарлари, 300та қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника бирликлари иштирок этмоқда. Қўшма машғулотлар беш кун давом этиши режалаштирилган.