Президент шу ҳафта Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Туркманистонга сафар қилади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"Жума куни (6 август – таҳр.) Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади. Учрашувда қатор тадбирлар режалаштирилган” - деди у брифинг давомида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё давлат раҳбарларининг саммити 6 август куни Туркманистонда бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан ушбу саммитга тайёргарликнинг боришини муҳокама қилган эди.