Никол Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди

Никол Пашинян номзоди парламентда Арманистон бош вазири лавозимига илгари сурилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Арманистон президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Аввалроқ парламентда унинг номзоди Арманистон бош вазири лавозимига илгари сурилган эди. Арманистон конституциясига кўра, мамлакат президенти янги сайланган Миллий Ассамблея (парламент)нинг ваколат муддати бошланганидан сўнг, дарҳол парламентдаги кўпчилик томонидан кўрсатилган номзодни бош вазир этиб тайинлайди.
Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
20 июнь куни Арманистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида Пашинян раҳбарлигида партия ғолиб чиққан эди.