Афғонистон президенти вазият ёмонлашишини АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши билан боғлади

Ашраф Ғани АҚШ қарорини ҳурмат қилишини маълум қилди, бироқ Афғонистондаги хавфсизликка оид вазият шу туфайли ёмонлашганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишини Америка ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилиши билан боғлади. Бу ҳақда 1TV News хабар қилмоқда.
Ғани парламентдаги чиқиши давомида АҚШнинг қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қарорини ҳурмат қилишини маълум қилди, бироқ Афғонистондаги хавфсизликка оид вазият шу туфайли ёмонлашганини таъкидлади.
“Сўнгги уч ой ичида АҚШнинг ўз қўшинларини олиб чиқиш кетиш ҳақидаги қўққисдаги қарори натижасида кутилмаган вазиятга дучор бўлдик, - дея Ғани сўзларидан келтирган телеканал.