ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. ФВВ Зомин тумани Ўриклисой қишлоғи дала майдонидаги ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, айни вақтда ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун ФВВдан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби, Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт жалб қилинган.
Шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари ёнғинни ўчиришда кўмаклашади.