Зоминдаги ўрмон ёнғини ўчирилди: бу учун 8 соат сарфланди

ФВВ ўз вақтида кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмаганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Жиззах вилояти Зомин туманидаги ўрмон ёнғини ўчирилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўриклисой қишлоғига ҳудудига яқин жойда тахминан 80 га. майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган.
Пожар в лесных угодьях Зааминского района ликвидирован
Ёнғинни ўчириш учун ФВВ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилган. Эрталаб соат 10:40 ларда бошланган ёнғин соат 18:20 батамом ўчирилган.
Пожар в лесных угодьях Зааминского района ликвидирован
Тегишли идораларнинг куч воситаларининг ўз вақтидаги ҳаракатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмади, деб қўшимча қилинган хабарда.
Зоминдаги ёнғинни ўчиришга вертолёт ва қўшимча кучлар жалб қилинмоқда