ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Дуоба” ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, қишлоқ ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги маълумот вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 1 август куни соат 10:40 ларда келиб тушган.
Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб чиқиб кетган.
Дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борди ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланган.