Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказишди

Ўқув машғулотлари жараёнида ўзбек-тожик ҳарбийлари касбий фаолиятлари юзасидан ўзаро малака ва тажриба алмашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Шарқий ҳарбий округга қарашли “Ғурумсарой” дала ўқув майдонида 26-30 июль кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” деб номланган махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
РФ ҳарбийлари "Термиз" полигонига келди – илк суратлар
Қўшни давлат ҳарбийлари бу машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Фатҳулло Идотуллозода бошчилигидаги иштирок этди.
Ўқув машғулотлари жараёнида ўзбек-тожик ҳарбийлари касбий фаолиятлари юзасидан ўзаро малака ва тажриба алмашишди.
30 июль куни икки давлат Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказилган “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” махсус тактик ўқувининг асосий жараёнлари якунига етди.