Мигрантлар учун имтиҳон янги топшириқлар бўйича ўтказилади

Имтиҳон чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун уч даражада ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 1 августдан Россияда яшаш ва ишлашни режалаштираётган хорижликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон янги топшириқлар бўйича ўтказилади. Бу ҳақда Рособрнадзор матбуот хизмати хабар берди.
Янги топшириқларни Педагогик ўлчовлар федерал институти (ФИПИ) ишлаб чиққан.
Имтиҳон чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун уч даражада ўтказилади: ишлаш учун рухсатнома ёки патент, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олиш учун.
Рус тилидан имтиҳон оғзаки ва ёзма шаклда, Россия тарихи ва қонунчилик асосларидан эса тест, жумладан, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда олинади.
ФИПИ сайтида тестларнинг намойиш учун белгиланган вариантлари билан танишиш мумкин.
Рус тилида эркин сўзлашиш ва Россия тарихи: мигрантларга қандай талаблар қўйилди