Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасининг илк партияси ишлаб чиқарилди

Республикада “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиялари ишлаб чиқарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Jurabek Laboratories компаниясида “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиялари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) хабар қилди.
"РФПИ ва Ўзбекистондаги етакчи фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан бири Jurabek Laboratories коронавирусига қарши Россия “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияларини ишлаб чиқарилганлигини эълон қилди. РФПИ вакцинани Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш учун технологик трансфер жараёнини ташкил қилди", - дейилган хабарда.
Олмалиқда келгуси ҳафтадан "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади - президент
Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш учун Гамалея марказига юборилди.
"Назоратнинг ижобий натижалари тижорат партияларини чиқаришни бошлашга имкон беради", - деб қўшимча қилинди РФПИда.
Шу ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқда "Спутник V" ишлаб чиқарилади, деб айтганди.Фармацевтика компанияси қувватлари асосида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш қуввати 10 миллион доза бўлади, лекин бошланғич босқичда ойига 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади.