Хитой янги зомбилардан ўзини ҳимоя қилишни истайди

Ҳеч ким ташқи дунёдан “темир парда” ортида яшириниб олишни истамайди, лекин ҳар бир давлат ўзининг соғлом таълим тизимига эга бўлиш ҳуқуқига эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Яқинда Хитой хусусий таълим соҳасида янги тартиб ўрната бошлади ва дарҳол Ғарб танқиди остида қолди: Bloomberg агентлиги муаллифларидан бири Пекинни дарҳол “компартия диктатураси” ва “демократияни сиқиш”да айблай бошлади. Умуман, бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, улар Хитойни ҳар доим айблаб келишган, у ерда қандай воқеа содир бўлишидан қатъий назар.

Аслида Хитой қандай ислоҳот ўтказмоқда?

Биринчи навбатда – бу жуда катта маблағ масаласи. Хитойда юқори технологиялар соҳасида хусусий таълим бозори ҳажми 100 миллиард долларга тенг деб баҳоланган. Ушбу соҳада фаолият юритаётган корхоналар 2024 йилга келиб 76 миллиард доллар даромад олиши прогноз қилинмоқда. Хитойда хусусий таълим – бу сўзсиз йирик бизнес ва бу соҳада кўплаб йирик хорижий компаниялар ҳам иштирок этмоқда.
1 / 3

Гонконгда Occupy Central норозилик намойишлари

2 / 3

Гонконгда Occupy Central норозилик намойишлари

3 / 3

Гонконгдаги норозилик намойишлари

Масалан Гонконг биржасида 20 та таълим соҳасида фаолият юритаётган хорижий компаниялар бор. Уларнинг активларининг умумий ҳажми 24 миллиард долларни ташкил қилади. Ҳукуматнинг янги қароридан сўнг – ушбу компаниялар акциялари пастга қулади. Яъни янги қонун хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган хорижий бизнесга жиддий зарба берди. Ва албатта бу зарба бежизга берилгани йўқ.
Масалани чуқурроқ ўрганиб чиққанда, аслида нима бўлаётганини, биринчи навбатда, бу “авторитар режимнинг ўзга маданиятларга қарши кураши” эмаслигини тушунса бўлади. Бу ерда биринчи навбатда бошқа қадриятлар ўрин олган.
Хитой Давлат кенгаши (Ҳукумат) томонидан қабул қилинган қонунларнинг иккита асосий жиҳати ҳақида қўйида батафсил айтиб ўтмоқчимиз.
Биринчидан, бундан буён болаларга таълим беришда дам олиш кунлари, каникуллар ва кечки вақтдан фойдаланиш қатъий таъқиқланади. Шунингдек олти ёшдан ёш болаларни назоратсиз ва чексиз ўқитиш таъқиқланади.
Ушбу чоралар қабул қилиниши сабаблари билан қизиқсак, хитой, япон ва бошқа осиё жамиятларида мавжуд бир муаммони пайқаш мумин. Бу ерда аксарият ота-оналар ўз фарзандларига имкон қадар эртароқ ва имкон қадар кўпроқ билим беришга ҳаракат қилишади. Сўнгги вақтларда бундай “илмга ташналик” жамиятда кўплаб нохуш ҳолатларга сабаб бўлаётгани аниқланган.
"Зарбалар алмашинуви". Мутахассис Хитойнинг Гонконг туфайли АҚШга қарши чоралари ҳақида
Таъкидлаш жоизки, бутун хитой цивилизацияси (ва қўшни маданиятлар ҳам) анъанавий равишда илм олишга га жуда юқори ҳурмат билан қарайди. Нафақат гуманитар билим балким бошқа соҳаларда ҳам. Тарихдан ҳам маълумки, 19-асрдан бошлаб хитой мигрантлари қаерга бормасин, биринчи ишлаб топган пулига болаларига таълим бериш анъана бўлган. Худди шундай феномен 1980 йилларда бошланган Хитой таълим ислоҳотларида ҳам акс этган эди. Эҳтимол шу сабабдан бир вақтлар қолоқ ва қашшоқ бўлган Хитой, бугун технологик етакчи давлатга айланган.
Лекин тинимсиз ўқитишдан жамиятнинг ёш қатлами орасида турли ижтимоий-тиббий муаммолар ҳем келиб чиқмоқда. Хусусан, Хитой ва Японияда ва яна айрим бошқа Осиё давлатларида ҳаддан ортиқ “таълим”дан қийналиб кетган мактаб ўқувчилари орасида ўз-ўзини ўлдириш ҳолатлари кескин ортгани кузатилмоқда. Оммавий таълимнинг мана шундай асоратлари ҳам Ҳукумат назаридан четда қолгани йўқ.
Иккинчидан, бу ерда албатта сиёсат ҳам аралашган. Маласан, мусиқа, санъат ва юқори технологиялар соҳаларида фаолият юритаётган таълим бизнеси – янги қонундан ҳеч қандай зарар кўрмайди. Лекин мактаб таълими соҳасига аралашишни истаётган хусусий бизнес - жиддий назорат остига тушади. Хорижий компаниялар бундан буён ушбу соҳага киритилмайди.
Бугунги кунда мактаб ва университет таълими – бу нафақат шунчаки сиёсат, балким глобал фуқаролар урушида айни жанг майдонига айланган.
Қуйида америкалик олимлардан бирининг сўзлариниа келтирамиз:
"Маълумки сўнгги 40 йилда АҚШ университетлари нафақат мавжуд ҳукуматга қарши кураш марказларига, аксарият ҳолларда антиконституцион марказларга айланди. Уларга тегишга ҳеч ким журъат эта олмасди, чунки бу мисли “олтин тухум туғувчи товуқ” эди. Талабаларга федерал даражада таълим кредитлари бериш авж олди, лекин бунинг оқибатида таълим нархи осмонларга чиқиб кетди, лекин берилаётган таълим учун ҳеч ким жавобгар бўлмай қолди.
Ҳозироқ бас қилинг. Хитой четдан туриб Гонконг ишларига аралашмасликни талаб қилмоқда
Америка жамиятида ҳар қандай нуфузли ОТМнинг дипломи муваффақиятли ҳаёт йўлланмасига айланди. Лекин, бизнингча, яхши ўқитилмаган кадрларга ўнг ва сўлга “диплом тарқатиш” мисли ҳайвонларга тамға босишдек гап...
Бугунги кунда кадрларнинг академик муваффақиятлари тобора кам аҳамиятга эга бўлиб бормоқда... Шу ўринда жамиятда ўз-ўзидан саволлар пайдо бўлмоқда, нима сабабдан биз талабалик кредитларига субсия беришимиз керак? Нима сабабдан таълим соҳасига қилинаётган миллиардлаб инвестициялар солиқдан озод қилиниши керак? Нега социология ёки гендер тенглик ёки бошқа ҳар қандай соҳадар кадр тайёрлаш бу “келажакка инвестиция” ҳисобланиши керак?
Ушбу сўзлар муаллифи америка консерваторларидан бири Виктор Дэвид Хансен. У узоқ вақтдан бери Америка ва Ғарбда ҳаётнинг айрим соҳалари ғайритабиий равишда чатишиб кетганига эътибор қаратади. Хусусан, глобал сиёсат, мафкура ва йирик бизнес - таълим, тиббиёт, санъат ва бошқа кўплаб соҳалар ичига чуқур кириб олгани қайд этилади.
Бундай “мафкуравий уруш” вақтида нафақат Хитой, балким ҳар қандай ўз қадрини билган давлат ўз ҳудудига “хорижий инвестициялар” орқали кириб келиши мумкин бўлган “зомбилик вирусни” тўхтатиб қолишни истайди. Айниқса бугун эмас эртага портлайдиган “миналар” қўйиш имкони кенг бўлган таълим соҳасида.
Олдин Хитойда ҳар қандай соҳага инвестиция киритувчи хорижий сармоядор учун тўсиқ деярли йўқ эди. Лекин ана шундай сармоялар оқими дарё бўлиб кириб келган Гонконгдаги университетлар эса – керакли вақтда - революция штабларига айланди. Революцияни эса – асосан талабалар уюштирди...
Албатта, ҳеч ким ташқи дунёдан “темир парда” ортида яшириниб олиш тарафдори эмас, лекин ҳар бир давлат ўзининг соғлом таълим тизимига эга бўлиш ҳуқуқига эга.