ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россия ҳарбийлари ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга кела бошлашди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий ҳарбий округ (қўмондонлиги.
Ҳарбий ўқув-машғулотлар август ойининг бошида Афғонистон чегараси яқинидаги “Термиз” полигонидан бўлиб ўтади.
“Россия ва Ўзбекистон ҳарбий кучларининг қўшма ўқув-машқларида иштирок этиш учун, Марказий ҳарбий округ тинчликпарвар кучларининг махсус бўлинмалари Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида жамлана бошлади”, - дейилган хабарда.
Самаракнинг "Курумоч" аэропортила Россия ҳарбийлари керакли қурол-аслаҳа ва буюмларини Ил-76 ҳарбий транспорт самолётларига юклаб, барча божхона жараёнларини расмийлаштириб, Термизга учиб кетишди.
Ҳарбий машғулотларнинг амалий қисми бугун бошланади. Аскарлар марказий Осиё ҳудудининг яхлитлигини таъминлашга қаратилган ўқув-машқларини бажаришади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ой давомида АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг, қўшни давлатда вазият кескин ёмонлашди. Толибон* кучлари ҳукумат қўшинларига ҳужум қилиб, тобора кенгроқ ҳудудларни эгаллаб олмоқда. Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари Афғонистонда жанговар ҳаракатлар турли сценарийлар бўйича ривожланиш эҳтимолига қарши ҳарбий ўқув-машқлар ўтказишмоқда.
* - Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган радикал ҳаракат.