ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Бекмурод Олтибоев чорак финалда Олимпия ўйинлари чемпиони - чехиялик Лукаш Крпалекка ютқазди.
Энди у бронза учун украиналик Якив Хаммога қарши курашади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 13:30дан сўнг бошланади.
Бундан аввал Олтибоев қисқа вақт ичида мўғулистонлик ва нидерландиялик рақибларини иппон эвазига мағлуб этганди.