ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган 3 киши қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
1966 йилда туғилган Гилазитдинов Ренат Хамзаевич 15 июнь куни Сергели тумани, Қуйитолариқ кўчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 160 см, тўлачадан келган, сочи қора.
Эгнида: тўқ кўк рангли футболка, қора рангли шим ва қора рангли кроссовка бўлган.
1944 йилда туғилган Худоба Владимир 24 июль куни Чилонзор тумани, 7-мавзесида турар жойидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 170 см, сочи оқ, кўзи кулранг.
Эгнида: жигарранг футболка, кулранг шалвар, қора рангли шиппак бўлган.
1949 йилда туғилган Шек Антонина Владимировна 17 июль куни Сергели тумани, Дарёбўйи кўчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165 см, ўртача гавдали, сочи жигарранг, қош кўзи қора.
Эгнида: қизил кофта, қизил юбка ва шиппак бўлган.
Алоҳида белгилари: кўзойнакда, кулида хассаси бор.