ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Афғонистон чегараси яқинида ўтказиладиган машғулотларда қатнашиш учун Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари Қирғизистондан Тожикистонга етиб келди.
Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасидан Су-25 самолётлари ҳарбий машқларда қатнашиш учун Тожикистондаги “Гиссар” аэродромига етиб келди. “Ҳарб-Майдон” полигонида 5-10 август кунлари машқлар ўтказилади.
Машғулотларда Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этади.
Машқлар давомида Су-25 экипажи шартли рақибни яширинган базаларни қидириш, нишонларга ракета-бомба зарбаларини бериш, шунингдек, рақибнинг зенит ракета қўчма тизимлари зарбаларидан қочиш машқларини бажаради. Бундан ташқари, ҳужум самолётлари тоғли ҳудудда мотоўқчи, танк бўлинмаларига ҳаводан ҳимоя вазифаларини бажаради.
Россия ҳарбий контингентининг асосини 201-ҳарбий базанинг бўлинмалари, шу жумладан мотоўқчи, танк, артиллерия бўлинмалари, шунингдек махсус спецназ гуруҳлари ташкил қилади.