Олмалиқда мис саноати кластери яратилади – президент

Олмалиқда мис саноатига турдош тармоқлар - электротехника, машинасозлик, металл қотишмалар ва турли металл маҳсулотлари саноати кластери яратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Олмалиқда қурилиши бошланаётган янги мис бойитиш фабрикасининг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу конда қазиб олинаётган мис рудасини тайёр маҳсулотга айлантириш муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
"Рангли металларни қайта ишлаш занжирларини “хом-ашёдан – тайёр маҳсулотгача” деган тамойил асосида ривожлантиришимиз зарур.
Ушбу йўналишда мис саноати ва унга турдош тармоқлар, яъни, электротехника, машинасозлик, металл қотишмалар ва турли металл маҳсулотлари саноатининг интеграциялашуви, хусусий сектор билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади”, - деди президент.
Церемония закладки капсулы при строительстве медно-обогатительной фабрики в Алмалыке
Шавкат МИрзиёев айтишига кўра, ушбу мақсадда илмий-тадқиқот ва инновация марказлари ташкил этилади, етакчи хорижий компаниялар, жалб этилади ва энг асосийси - маҳаллий кадрлар тайёрланади.
“Барча даражадаги кадрлар – муҳандислар, химик-технологлар, операторлар, машинистлар ва бошқа техник ходимларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган, ягона тизимни яратишимиз лозим.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мис ишлаб чиқаришда битта иш ўрнини ташкил этиш бошқа тармоқларда энг камида учтадан иш ўрнини яратишга олиб келади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Олмалиқда дунёдаги энг йирик олтин ва мис заҳиралари жойлашган - президент
Бу борада россиялик россиялик ҳамкорлар билан Олмалиқ шаҳрида "МИСиС" (Москва пулат ва қотишмалар институти), МДУ билан ҳамкорликда Геология университети ташкил этилади.
Ундан ташқари Италиянинг Пиза университети билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилади.
“Бир сўз билан айтганда, саноат кластерларининг ташкил этилиши ушбу тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини камида 12 миллиард долларгача ошириш имконини беради", - деб сўзини якунлади президент.