Олмалиқда келгуси ҳафтадан "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади - президент

Корхонанинг йиллик қуввати 10 миллион доза вакцина бўлади, лекин бошланғич босқичда эса - 2 миллион доза бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Олмалиқда "Спутник V" ишлаб чиқарилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хабар қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Олмалиқда келгуси ҳафтадан "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ерда ушбу препаратни ишлаб чиқариш учун етарли шароит бор. Таклиф қилинган жой россиялик ишлаб чиқарувчиларга маъқул келди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Вакцинани ишлаб чиқариш Олмалиқда жойлашган фармацевтика компанияси қувватлари асосида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш қуввати 10 миллион доза бўлади, лекин бошланғич босқичда ойига 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, олдин ушбу вакцинани "Жўрабек Лабараториес" компаниясида ишлаб чиқариш имконияти ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
ЖССТ маълум қилишига кўра, инсоният яна камида 10 йил давомида пандемия шароитида яшашига тўғри келиши мумкин. Бунда ҳар бир киши йилига 2 маротаба вакцина олишга мажбур бўлади.
Бундай вазиятда пандемиядан қутилишнинг ягона йўли - бу вакцина олишдир. Вакцина олган беморлар касаликка чалинса ҳам 3-4 кунда тузалиб кетмоқда. Вакцина олмаганлар - оғир аҳволда узоқ вақт даволанишга мажбур бўлишмоқда, деди президент.