Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор Серго Сутягин вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор Серго Сутягин 84 ёшида вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор Серго Сутягин 84 ёшида вафот этди.
“Космонавтлар” бекати сирлари
У бошдан кечирган коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.
Серго Сутягина за работой
Серго Сутягин Халқаро Архитектура Академиясининг (МААМ) аъзоси, кўплаб маҳаллий ва халқаро мукофотлар лауреати, Қўқоннинг фахрий фуқароси эди.
Серго Сутягин со своей семьей
Тошкентда унинг лойиҳасига асосан қурилган: Алишер Навоий номидаги кино санъати саройи (“Панорама” кинотеатри), "Аркада" савдо маркази, "Самарқанд-Дарвоза" чойхонаси ва "Космонавтов" метро бекати.
Серго Сутягин у себя дома
Қўқонда - мусиқа ва драма театри ва адабиёт музейи.
Хивада - янги марказнинг бир қатор иншоотлари, шу жумладан Маъмун академияси, Қаршида - амфитеатр. Термиз ва Урганч, Қарши ва Бухородаги аэропортлар. Нукусда дунёга машҳур Савицкий музейи.
Станция "Космонавты"
Сутягин Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилади.