Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида савдо айланмаси деярли 50%га ошди

2021 йилнинг январь-май ойларида ўзаро савдо ҳажми 46%га ошган, ундан Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорти 58,4%ни ташкил қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида савдо айланмаси миқдори 1,5 млрд. долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46%га кўп.
Бу ҳақида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг бош вазир Аскар Мамин билан учрашуви вақтида маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати.
Қозоғистон Ўзбекистондан гилос харид қилиб, Дубайга сотади
Музокаралар давомида томонлар транспорт-транзит соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини, юк ташиш ҳажмини ошириш масалаларини, автомобил ва темир йўл соҳаларида биргаликда йирик лойиҳалар амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро транспорт-логистика потенциалини ошириш чораларини кўрмоқда. 2021 йилнинг январь-май ойларида ўзаро савдо ҳажми 46%га ошиб 1,5 млрд. долларни ташкил қилган. Бунда Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорти 58,4% га ошган.
Шунингдек икки республика орасида юк ташиш хизматларининг барча тури ҳажми ошиши кузатилаётгани ва 2021 йилнинг 1 кварталида юк ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 233,9 минг долларга ошгани давлатлар орасида “20 футли эквивалент” миқдори биринчи ярим йилликда 18%га ошиб 1,3 млн тоннани ташкил қилгани айтилмоқда.
Ундан ташқари Ўзбекистон ва Қозоғистон 29 июлдан бошлаб Актобе ва Нукус орасида авиация қатновини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди. Доимий парвозлар ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади.
Тадбир сўнгида томонлар, шунингдек, "Дарбаза — Махтаарал" темир йўл алоқаси ҳамда “Туркистон – Шымкент — Тошкент” тезюрар темирйўл магистралини ишга тушириш ҳақида келишиб олишди.